+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўнқўрғон қишлоғидаги газ заправкада ёнғин содир бўлмаган

Ижтимоий тармоқларда бугун Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўнқўрғон қишлоғи ҳудудида жойлашган газ заправкада ёнғин бўлганлиги тўғрисида видео хабар тарқалди. Ушбу хабар асосида мутахассислар томонидан олиб борилган тезкор ўрганиш натижаларига кўра, ушбу автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси “Premium best-gaz” МЧЖга тегишлилиги аниқланиб, 2022 йил 6 декабр куни соат 12:50 лар атрофида шохобчанинг электр таъминоти трансформаторига келган электр симининг изоляция қопламаси эриши ҳисобига қисқа туташув юз бериб, трансформатордан тутун чиққан ва 10 дақиқа ичида шохобча мутасаддилари томонидан ушбу ҳолат бартараф этилган. Шохобчада ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган ва атрофдаги фуқаролар ҳамда бино-иншоотларга зиён етмаган. Ҳозирда шохобча фаолияти ишчи ҳолатда бўлиб, белгиланган график асосида вақтинчалик табиий газ етказиб бериш чекланганлиги сабабли фаолият кўрсатмаябти. Шу сабабли, фуқаролардан юз бераётган вазиятлар бўйича аниқ маълумотларга эга бўлмасдан туриб ижтимоий тармоқларга фуқароларни саросимага солувчи ахборотларни тарқатмасликка чақирамиз.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions