+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Истеъмолчиларни узлуксиз равишда автобензин билан таъминлаш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “АИ-80 русумли бензин йўқ деб қиммат бензинларни сотишаётган экан” мазмунидаги ёки шу каби хабарлар эълон қилинмоқда.

Маълумки, куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз равишда табиий газ етказиб бериш мақсадида республика бўйича автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик чекланмоқда.

Бунинг натижасида автобензинга бўлган эҳтиёж бир оз ошганлиги боис навбатлар юзага келган.

Бироқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр

АИ-80 русумли автобензин 6 800 сўмдан, ҳусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан эса ўртача 6800 сўмдан – 7000 сўмгача сотилмоқда.

Истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш бўйича АЁҚШларга етказиб берилаётган автобензин миқдорлари назоратга олинган бўлиб, асоссиз равишда ваҳима кўтариш ўринсиз деб ҳисоблаймиз.

Шу билан бирга АЁҚШларда юзага келаётган салбий ҳолатлар бўйича инспекция ва унинг ҳудудий бўлимларига (71 200-11-04 телефон рақами орқали) мурожаат қилиш мумкинлигини билдирамиз.


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions