+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ижтимоий соҳа объектлари куз-қиш мавсумига тайёрми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори ижроси юзасидан, Энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларда Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қарашли муассасаларда профилактик ва назорат тадбирлари олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 646 та муассасаларда қозонхона ва қозонлар шунингдек, иситиш ва газ таъминоти тизимларининг техник ҳолати ўрганилиб, шундан Соғлиқни сақлашда 171 та, Халқ таълимида 178 та, Мактабгача таълимда 35 та ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли 12 та муассасаларда ва жами 336 та ижтимоий соҳа объектларида камчиликлар аниқланди.

Жумладан, Республика бўйича 227 та қозонхона ва 1056 та қозонларнинг техник ҳолати қониқарсизлиги, 206 та қозон ва 777 та газ ёндиргичлар ностандартлиги, 66 та муассасаларнинг иситиш тизимлари носозлиги ҳамда 272 та муассасаларнинг газ тармоқлари ва газ тақсимлаш қурилмалари техник талабларга мувофиқ келмаслиги аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар давомида мутахассислар томонидан аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича профилактик ва методологик ёрдамлар кўрсатиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мазкур вазирликларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ижтимоий соҳа муассасаларида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.



"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions