+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Истеъмолчиларга сифатли нефть маҳсулотлари етказилиши бўйича навбатдаги тадбир натижалари !

Истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича “Ўзнефтгазинспекция” томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 44 та корхоналарга қарашли АЁҚШларда умумий миқдори 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан,

АЁҚШларда сақланаётган нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 34 минг литр маҳсулот сифатсиз эканлиги;

60 минг литр камомад, 15 минг литр ортиқчалик ва 299 литр асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолатларига йўл қўйилганлиги;

10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 30 миллилитрдан 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётганлиги;

Шунингдек, тадбир давомида АЁҚШларда 70 га яқин техник ва метрологик камчиликларга ҳам мавжуд эканлиги йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини асосий қисми Наманган вилояти (55,4 минг литр), Фарғона вилояти (27 минг литр), Сирдарё вилояти (14,2 минг литр), Сурхондарё вилояти (4,2 минг литр), Қашқадарё вилоят (2,7 минг литр) ларига тўғри келмоқда.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўришлик учун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мунтазам равишда юборилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда!

“Ўзнефтгазинспекция” ахборот ҳизмати


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions