+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 24 соат
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача

Ёз мавсумида 63 мингта хонадонни бир ойлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди!

photo_2022-07-07_14-57-08.jpg

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати “Ўзнефтгазинспекция” билан ҳамкорликда навбатдаги назорат тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида “Ўртаовул олтин ғишт” МЧЖга қарашли Янгийўл тумани, “У.Мусаев” МФЙ ҳудудида жойлашган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганида, муқаддам 2020 йил сентябрь ойида газ таъминоти тармоғидан узилиб, қувурлари демонтаж қилинганлигига қарамасдан газ ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда ўғринча табиий газдан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

photo_2022-07-04_10-34-56.jpg

Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхона томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 12 млрд 586 млн 373 минг сўмни ёки ёз мавсумида 63 мингта хонадонни бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газ талон-тарож қилингани маълум бўлди.

 

“Ўзнефтгазинспекция” ахборот ҳизмати