+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати олди олинди!

photo_2022-07-02_11-31-47.jpg

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати “Ўзнефтгазинспекция” билан ҳамкорликда навбатдаги назорат тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида “Абдуллох Агро Файз” МЧЖга қарашли Тошкент тумани, “Чувалачи” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхона ва паррандачилик цехи кўздан кечирилганида, ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан газ ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда 2 дона оҳак пишириш хумдонида 21 та қўлбола газ ёндиргич орқали табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

photo_2022-07-02_11-37-46.jpg

Газтаъминот корхонаси мутахассислари томонидан ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхона томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 226 млн 661 минг сўмни ёки 26 мингта хонадонни бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газ талон-тарож қилингани маълум бўлди.


“Ўзнефтгазинспекция” ахборот ҳизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions