+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини етказилиши доимий назоратда !

  “Ўзнефтгазинспекция” томонидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги доимий назоратга олинган.

     Навбатдаги назорат тадбирлари жорий йилнинг 25-28 май кунлари нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 113 та корхоналарга қарашли 117 та АЁҚШларда ўтказилди.

        Тадбир давомида умумий миқдори 393,4 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан,

АЁҚШлар сиғимларида сақланаётган 2 408 минг литр нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 230,4 минг литр (10 %) маҳсулот сифатсиз эканлиги;

150 минг литр камомад ва 13 минг литр ортиқчаликга йўл қўйилганлиги;

43 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан 10 миллилитрдан
740 миллилитргача
уриб қолинаётганлиги шулар жумласидан.

        Шунингдек, тадбир давомида АЁҚШларда 450 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

      Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари манбаларини асосий қисми Андижон вилояти (94 минг литр), Сурхондарё вилояти (70 минг литр), Тошкент вилояти (44 минг литр), Наманган вилояти (38 минг литр), Сирдарё вилояти (23 минг литр), Фарғона вилояти (39 минг литр), Тошкент шаҳри (18 минг литр), Жиззах вилояти (21 минг литр) ва Самарқанд вилоят (22 минг литр)ларига тўғри келмоқда.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўришлик учун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда!


Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати



Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions