9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Азиз Ватандошлар!
Сизларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаймиз! Ҳар йили ушбу муҳим сана тинчликни асраб-авайлашнинг аҳамияти, Ватанимизда ҳукм сураётган фаровонликни, Ўзбекистон Республикасининг барча жабҳаларидаги илғор тараққиётни қадрлаш нақадар муҳим эканини эслатади!
Хотира ва қадрлаш кунида барчамиз фахрийларимизга эҳтиром кўрсатамиз, Ўзбекистоннинг бугунги тинч-осойишта кунига қўшган ҳиссаларини қайта-қайта қадрлаймиз
Барчангизга мустаҳкам соғлик тилаймиз!
Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати