+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

15.10.2020

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан нефть-газ соҳасидаги самарали давлат назорати тизимини татбиқ этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуматининг топшириқлари ва инспекциянинг келишувлари асосида иқтисодиётнинг йирик тармоқлари бўлган Нефть-газ соҳасидаги таъминотчи
ва истеъмолчи корхоналар ҳамда бошқа корхоналарининг
400 тадан ортиқ
объектларида нефть маҳсулотлари ва табиий газдан самарали фойдаланиш холати ўрганиб чиқилган.

Ўрганишларда жами 13 минг 660 тн (40,4 млрд сўм) нефть маҳсулотлари, 84 млн 150 минг метр куб (49 млрд сўм) табиий газ нооқилона ва самарасиз сарфланганлиги аниқланди. Корхоналарда аниқланган 500 дан ортиқ техник камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва бажарилиши назоратга олинган.

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг мурожаатларига асосан, ўтказилган 123 та текширишларда жами 5 950 тн (28,0 млрд. сўм) нефть маҳсулотлари нооқилона ва самарасиз сарфланганлиги аниқланди ҳамда тегишли чоралар кўрилди.

Бугунги кунда “Кучлик нефть база”, “Пахта нефть база” ва “Сардоба сув омбори”да ўтказилаётган текшириш ишлари давом этмоқда.

Суюлтирилган газ етказиб берилиши бўйича

Газ таъминоти корхоналари томонидан аҳоли хонадонларига имтиёзли суюлтирилган газни етказиб бериш холатлари ўрганилганда, умумий қиймати 34,3 миллиард сўмлик (12 270 тонна) манбалар (камомад, ортиқчалик, асоссиз ҳисобдан чиқариш, истеъмолчилар ҳақидан уриб қолиш) аниқланди.

Табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари бўйича

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадбирлар давомида жами 2 083 та ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Улар томондан фойдаланилган газ ҳажми 58,3 млн. метр куб (51,2 млрд сўм)ни ташкил этди.

Республика ҳудудларида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича

            Энергетика вазирлиги Штаби аъзолари билан биргаликда 2020 йилнинг сентябрь ойида Республиканинг барча ҳудудларида Энергетика соҳаси объектларини ва йирик табиий газ истеъмолчиларни газдан фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

            Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, Штабнинг жойлардаги сайёр йиғилиш баёнлари билан расмийлаштирилди ва ижроси назоратга олинди.

            Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида кўмир таъминоти масалалари ўрганиб чиқилди.

         Унда, мазкур ҳудудлардаги кўмир омборлари, мавжуд кўмир захиралари, ишлаб чиқарилаётган брикет маҳсулотлари сифати ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарори ижроси бўйича

Республикада фаолият кўрсатаётган пишган ғишт, оҳак, цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарни энергия тежамкорлик мезонлари ва меъёрлари юзасидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Ушбу меъёрий ҳужжатга асосан Республика бўйича
308 та
пишган ғишт, 184 та оҳак, 23 та цемент ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда 847 та иссиқхона ҳўжаликлари хатловдан ўтказилди.

Бундан,

Ғишт ишлаб чиқариш корхоналари бўйича:

v 85 та корхона саноат тармоғига ва 223 таси аҳоли газ тармоғига уланган;

v 252 та корхонада режим-созлаш ишлари ўтказилган, 56 тасида ўтказилмаган;

v 107 та корхонада захира ёқилғидан фойдаланиш тизими йўлга қўйилган, 201 тасида йўлга қўйилмаган;

v 172 та корхонада иссиқликдан иккиламчи фойдаланиш тизими мавжуд, 136 тасида мавжуд эмас.

v 300 та корхонада ишлаб чиқилган табиий газ сарф меъёри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёридан юқори, фақат 8 та корхонанинг меъёри меъёрга мувофиқ;

Оҳак ишлаб чиқариш корхоналари бўйича:

v 123 та корхона саноат тармоғига ва 61 таси аҳоли газ тармоғига уланган;

v 97 та корхонада режим-созлаш ишлари ўтказилган, 87 тасида ўтказилмаган;

v Республика бўйича 90 та айлана, 2 та тунель, 1 та шахта печлари, шунингдек, 43 та ностандарт ер ва хумдон печлар мавжуд;

v 1 та корхонада захира ёқилғидан фойдаланиш тизими мавжуд, 183 таси мавжуд эмас;

v 144 та корхонада табиий газ сарф меъёри ишлаб чиқилган, 40 тасида ишлаб чиқилмаган;

v 179 та корхонада ишлаб чиқилган табиий газ сарф меъёри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёрдан юқори, фақат 5 та корхона меъёрга мувофиқ;

v 153 та корхонанинг газлаштириш лойиха-техник хужжатлари “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг
28-банди талаблари асосида бажарилмаган, фақат 31 та корхонанинг лойиҳаси қоида талабларига мувофиқ .

Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича:

v 20 та корхона саноат тармоғига ва 3 та корхона аҳоли газ тармоғига уланган;

v 19 та корхонада режим-созлаш ишлари ўтказилган,
4 та корхонада ўтказилмаган;

v 20 та корхона қуруқ усулда ва 2 та корхонада хўл усулда, шунингдек, 1 та корхонада хўл ва хам қуруқ усулда цемент ишлаб чиқарилади;

v 10 та корхонада захира ёқилғидан фойдаланиш тизими мавжуд, 13 тасида мавжуд эмас;

v 19 та корхонада махсулот бир-бирлиги учун ёқилғи сарф меъёри ишлаб чиқилган, 4 та корхонада ишлаб чиқилмаган;

v 7 та корхонада ишлаб чиқилган табиий газ сарф меъёри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёрга мувофиқ, 16 та корхона меъёри тасдқилангандан юқори;

v 9 та корхонанинг газлаштириш лойиха-техник хужжатлари “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг
28-банди талаблари асосида бажарилган, 14 та корхонани лойихаси 28-банд талаблари асосида бажарилмаган.

Иссиқхона хўжаликлари бўйича:

v 512 таси саноат тармоғига ва 335 таси аҳоли газ тармоғига уланган;

v 224 та иссиқхонада режим-созлаш ишлари ўтказилган, 623 тасида ўтказилмаган;

v 304 та иссиқхонанинг устки қисми замонавий усулда махсус қоплама билан қопланган, 543 тасиники оддий усулда қопланган.

v 577 та иссиқхонада захира ёқилғидан фойдаланиш тизими мавжуд, 270 тасида мавжуд эмас.

Муқобил ёқилғидан фойдаланишга ўтказиш бўйича

Олиб борилган кенг камровли ишлар натижасида,
308 та
пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари ва 28 та иссиқхона ҳўжаликлари кўмирга мослаштирилди. Иқтисод қилинган табиий газ миқдори ўртача 480 млн. метр кубни ташкил этди.

287 та пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари, 97 та иссиқхоналар 1 та йирик цемент ишлаб чиқариш корхонасида кўмирдан фойдаланишга ўтиш бўйича модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган вазифаларни 100% бажарилишини таъминлаш орқали корхоналарни йил давомида узлуксиз ишлаш ва ёқилғи ресурсларига сарф харажатларини камайтириш билан бирга, йилига 1,5-2,5 млрд. метр куб табиий газ иқтисодига эришиш имконияти яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сонли қарори ижроси бўйича

2020-2022 йилларда республика бўйича иқтисодиёт тармоқларининг умумий хажми 2 000 тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки 1000 тонна мотор ёқилғисига тенг ресурсларни сарфлайдиган 25 та вазирлик ва идоралар рўйхати шакиллантирилди.

Ушбу тасдиқланган рўйхатга 2020 йил давомида жами 981,7 млн м3 табиий газ ҳамда 5483,1 тонна нефть маҳсулотларини тежаш белгиланган.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида режа бўйича 674,3 млн м3 табиий газни ҳамда 3238,4 тонна нефть маҳсулотларини иқтисод қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда
1029,6 млн. м3 (152,7 %) табиий газ ҳамда 3806,7 тонна (117,5 %) нефть маҳсулотлари иқтисод қилинган.

Энергетика текшируви бўйича

2020-2022 йилларда 285 та ёқилғи-энергетика ресурслари жами йиллик истеъмоли 2 минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки 1 минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналарда мажбурий энергетик текширувидан (энергия аудитдан) ўтказиш бўйича жадвал тасдиқланган.

Жумладан, 2020 йилда 65 та корхонада энергия аудит ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кун ҳолатига 23 та корхоналарда энергетика текширувлар ўтказилиши бўйича ишлаб чиқилган дастурлари инспекция томонидан тасдиқлаб берилган ва ушбу дастур асосида энергия аудит ишларини олиб борилиши назоратга олинган.

 

Автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти бўйича

Республика бўйича 432 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларида технологик жараёнларга риоя этилишини бўйича ўрганиш ўтказилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма огохлантиришлар берилди.

Қўпол камчиликларга йўл қўйган 62 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларига чора кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сон қарори ижроси бўйича

Республика бўйича йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш мақсадида
жами 4 097 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари хатловдан ўтказилиб, уларнинг 633 тасида санитария-гигиена шохобчалари қайта таъмирланиши, 317 тасида янги қурилиши ташкил қилинди.

Меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича

Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, 1 та Кодекси ва 6 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ишлаб чиқишда бевосита иштирок этилди.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар томонидан киритилган 59 та меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар кўриб чиқилиб, келишилди.

Профилактик тадбирлар бўйича

Соҳага оид масалаларда бевосита жойларга чиқиб 4 077 та тадбиркорлик субъектларида (профилактика) тушинтириш ишлари олиб борилди, 1 908 та тадбиркорлар вакиллари иштирокида 159 та семинарлар ўтказилди, 11 186 та нусхада 40 турдаги қўлланмалар тарқатилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида 593 та субъектларда 545 та техник хато ва камчиликлар бартараф этилди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳамда газтаъминоти тизимида мехнат қилаётган раҳбар ва мухандис-техник ходимларга амалий ёрдам сифатида, табиий газ тармоқларига улаш, ундан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгиловчи масалалар юзасидан “Услубий қўлланма” ва “Йўналтирувчи тавсиялар” ишлаб чиқилди ва ушбу қўлланмалар Энергетика вазири томонидан 2020 йил 8 июнда 80-сонли буйруқга асосан тасдиқланди. Бугунги кунга қадар жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этган холда ўқув семинарлар ташкил этиш орқали ва бевосита мурожаатларни ўрганиш давомида
1 652 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва газ таъминоти корхоналарига иккала услубий қўлланмадан 3 304 нусхада тарқатилиши таъминланди.

Аҳоли газ таъминотини яхшилаш борасида олиб борилган ишлар

Республика штаби томонидан юклатилган вазифаларга кўра, Тошкент вилояти ҳудудидаги 38 та Газ тақсимлаш станциялари (ГТС) ўрганиб чиқилди.

Вилоят бўйича 25 750 та хонадонларни табиий газ таъминотини яхшилаш учун 9,6 км янги газ тармоғи қурилиши, 40,7 км газ тармоғини жорий таъмирланиши белгиланди. Бугунги кунда 8,6 км (5,5%) янги газ тармоғи қурилди ва 32 км (66%) таъмирланди.

Аҳоли тармоғига уланган 157 та йирик саноат корхоналарини табиий газ тармоғидан ажратилиши, саноат коллекторларига ўтказилиши ҳисобига ойига ўртача 6 млн 800 минг метр куб табиий газ аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилиши белгиланди. Натижада, 6 700 та аҳоли хонадонлари газ таъминоти яхшиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июлдаги 05/1-3465-сонли шошилинч топшириғи ижроси бўйича

2019-2020 йил куз-қиш мавсумида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун етказиб берилган импорт кўмир маҳсулоти бўйича юзага келган умумий миқдори 11 млрд 316 млн 600 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи таркибида “Ўзнефтгазинспекция” фаол иштирок этиб ва жорий йилнинг 1 сентябрь холатига 100 % қарздорлик ундирилиши таъминланди.

Шундан Хоразм вилоятида 9 млрд 293 млн сўм ва Қорақалпоғистон Республикасида 2 млрд 024 млн сўм.

Иссиқлик-манбаи корхоналарида ўтказилган
ўрганишлар бўйича

Республика бўйича “Иссиқлик манбаи” корхоналарига қарашли 484 та қозонхона ва 1 471 та қозонлар мавжуд бўлиб, ушбу қозонхоналарга бир қиш мавсумида 1,2 млрд куб.м.га яқин табиий газ етказиб берилмоқда.

Иситиш қозонларининг 80 фоизи маънан ва жисмонан эскирганлиги боис уларнинг иш қуввати 55-65 фоизни ташкил этиб, ушбу холат табиий газ меъёрдан ортиқча сарфланишига сабаб бўлмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича берилган зарур тадбирларни амалга ошириш орқали табиий газнинг ойлик истеъмолини 12,5 фоизгача қисқартириш ёки бир иситиш мавсуми давомида ўртача 125 млн куб.м табиий газни иқтисод қилишга эришиш мумкин.

Шу билан бирга, Республикадаги баъзи ҳудудларда марказлаштирилган холда иссиқлик етказиб бериши тизимини қисман ишдан чиқиши сабабли кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонлари томонидан уйларни иситишни газ плиталари ва ностандарт газ жиҳозлари орқали амалга оширилмоқда.

Ушбу холат кўп қаватли уйларда белгиланган меъёрий тарифдан ортиқча газ олинишига (пережог) ва ушбу мақсад учун фойдаланилган газ ҳажмларини ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисоботларга олиб боришда муаммоларни келтириб чиқариб пировардида ноаниқ дебитор қарздорликни ўсишига ва ўз навбатида 414 547 та аҳоли хонадонлари томонидан бир қиш мавсумида республика бўйича 767 млн куб.м. табиий газ белгиланган меъёрдан ортиқча (пережог) сарф этилишига сабаб бўлмоқда.

 

Жами барча ҳолатлар бўйича аниқланган манбаалар қиймати 169 миллиард 200 миллион сўмни ташкил қилган.


Back to the list

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions