+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


2018 йил январь-октябрь ойларида Уздавнефтгазинспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

19.12.2018

2018 йил январь-октябрь ойларида Уздавнефтгазинспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

Ўтган давр мобайнида нефть-газ соҳасидаги самарали давлат назорати тизимини татбиқ этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди ва амалга оширилди.

2018 йилда “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан иқтисодиёт тармоқларининг яъни Ўзбекнефтгаз ва Ўзбекэнерго жамиятларининг жами 123 та объектларида энергоресурсларидан фойдаланишда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича профилактик ўрганиш чора-тадбирлари режаси келишилиб, ўрганиш ишлари ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сен. 745-сон қарори ижроси бўйича

Қарор ижроси юзасидан “Ўздавнефтгазинспекция” ҳудудий бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялари шакллантирилди.

 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича

Ўрганишларда Республика бўйича танлов асосида 33 124 та газ тақсимлаш қурилмалари (ГРП) ўрганилганида 33 188 та турли камчиликлар аниқланди, жумладан,

-        5 071 тасида “байпас орқали табиий газ етказиб берилаётганлиги;

- 1 434 тасида умуман профилактика ва ревизия ўтказилмаганлиги;

- 2 212 тасида ПЗК (предохранительно-запорный клапан) ва регуляторлар очиб тозаланмаганлиги;

- 3 907 тасида регулятор ишламаслиги ва 18 564 тасида бошқа камчиликлар аниқланди.

Ўтказилган тахлиллар Бухоро, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида газтаъминоти филиаллари томонидан ўтказилган профилактика ва ревизия ишлари ўта сифатсиз олиб борилаётганлиги натижасида камчиликлар сони ўсганлигини кўрсатди.

Газ қувури ва улардаги қурилмаларнинг техник ҳолати ўрганилганда, Республика ҳудудларида фойдаланишдаги жами 751,6 км (0,9%) (231,7 км юқори, 326,2 км ўрта, 193,7 км паст босимли) газ қувурлари мукаммал таъмирга мухтож аҳволга келганлиги маълум бўлди.

Республика бўйича мавжуд 2 727 дона электр-кимёвий ҳимоя қурилмаларидан
1 216 таси ёки 45% фойдаланишга яроқсиз ҳолатда келганлиги сабабли жами 19 419 км узунликдаги ер ости газ қувурларининг 14 477 км ёки 75% қисми ҳимоя қилинмайди. Натижада газ қувурларининг яроқсиз ҳолга келиш эҳтимоли ортиб бормоқда.

Маълумот учун, ЭКҲ қурилмалари бутунлай ишдан чиққанлиги сабабли Сирдарё вилоятида 539 км ва Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманда жами 14 км ер ости газ қувурлари умуман ҳимояланмаган. Тошкент вилоятида 359 та (63%), Навоий вилоятида 32 та (71%), Самарқанд вилоятида 203 та (81%) ва Тошкент шаҳрида 109 та (50%) ЭХЗ қурилмалари ишламайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 444-сонли қарори ижроси юзасидан.

Қарорга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги тақдим этилган аризалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, жами 198 та лицензиялар расмийлаштириб берилди, Республика бўйича режим-созлаш ишлари учун корхона ва ташкилотларига 84 та хулосалар берилган.

Статистик маълумотлар.

Республика бўйича жами 406 та табиий газ ва нефть маҳсулотлари сарфлайдиган корхоналарда 2016-2020 йиллар давомида мажбурий энергетика текширувлари ўтказиш белгиланган.

2018 йилнинг 1 октябрь холатига “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан 171 та корхоналар бўйича тақдим этилган энергия тежаш дастурлари кўриб чиқилиб, ундан 155 таси тасдиқланган.

Бундан ташқари энергия текширувлари якунланган 89 та корхоналарда жами             9 99,1 минг т.ш.ё тежаш манбалари аниқланиб жорий этиш юзасидан
чора-тадбирлар белгиланган.

Шу билан бирга 2016-2018 йилларга белгиланган энергия текширувлар режасига киритилган 251 та корхоналарда ишлар бошланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 3012-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг                         9 ойлигида табиий газ бўйича режа 751 млн куб м бўлиб, амалда 450 млн куб м (60,0 %) ва нефть маҳсулотларидан фойдаланиш йўналиши бўйича режа 4 486 тонна бўлиб, амалда 7 635 тонна (170%) қисқартирилиши таъминланган.

2018 йил 9 ойлигида прогноз кўрсаткичлари бўйича 340 та манавий ва жисмонан эскирган ускуналар алмаштириш белгиланган ҳолда амалда 108 таси алмаштирилганлиги маълум бўлди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори билан тасдиқланган режа жадвалга асосан 33 (ўтган 2017 йилда 59) та ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари топшириқларига мувофиқ 154 та текширишлар ўтказилган.

Ўтказилган 187 та текширишларда 1087,4 тонна нефть маҳсулоти манбаси аниқланди, Бунда табиий газдан 3,7 млн.куб м ҳажмида ноқонуний равишда ва 13,6 млн. куб м ҳаждаги газдан нооқилона фойдаланилган, 651,3 тонна суюлтирилган газдан самарасиз фойдаланилган, 73,2 тонна суюлтирилган газда камомад, 128,6 тонна асоссиз ҳисобдан чиқарилганлиги аниқланди.

Кадрлар билан ишлаш ва инспекция иш самарадорлигини
ошириш масалалари бўйича.

Иш самарадорлиги ва сифатинини яхшилаш ва ходимлар маъсулиятини ошириш мақсадида “Ўздавнефтгазинспекция” марказий аппарати таркибий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилди жумладан:

Хўжалик юритучи субъектларда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежаш масалалари, соҳага доир норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилинишини назорат қилишда ходимларнинг жавобгарлиги ва мажбуриятларини аниқлаштириш мақсадида:

“Нефть маҳсулотлари, газдан оқилона фойдаланиш, нефть-газ объектларини монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технолгия талабларига риоя этилишини назорат қилиш, Энергия тежаш технологияларини татбиқ этиш, Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва методология ишлаб чиқиш ҳамда Лицензиялаштириш ва рухсатнома бериш ишлари бўйича гуруҳларини ўз ичига олган марказий инспекторлик бошқармаси ташкилди этилди.

Бундан ташқари:

Таҳлилий маълумотларни жамлаш, ижро интизомини назорат қилиш ва ахборот хизмати бўлими;

Ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ва ривожланитириш бўлими;

Юридик бўлим;

Мурожаатлар билан ишлаш бўлимлари ташкил этилди.

Хисобот даврида бевосита “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан: 5 та соҳага оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Маълумот учун.

1. “Ўздавнефтгазинспекция”нинг «Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (Адлия вазирлигида 2018 йил 1 июн куни 3018 рақам билан рўйхатдан ўтказилди).

2. “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлигида 2018 йил 4 майда 3005 рақам билан рўйхатдан ўтказилди).

3. “Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом” (Адлия вазирлигида 03.04.2018 йилда 2991-сон билан рўйхатдан ўтказилди).

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 444-сон қарорини ишлаб чиқилишида иштирок этилди;

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 майдаги 337-сон қарори.

Инспекцияга вазирлик ва ташкилотлар тамонидан киритилган 50 та ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар кўриб чиқилди ва келишилди.

Маълумот учун. 6 та Ўзбекситон Республикаси қонунлари; 3 та Ўзбекситон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари; 10 та Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари; 13 та Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари; 18 та ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар.

6 та ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишланмоқда.

Маълумот учун.

1. “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан ишлаб чиқилаётган "Нефть ва газ конденсатини қазиб олиш қоидаларини тасдиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси;

2. “Ўзнефгазқазибчиқариш” АЖ томнидан амалга киритилган “Нефть қазиб чиқариш корхоналарида сиғимларни тозалаш жараёнида нефть-газконденсат қолдиғини аниқлаш услуби” қўлланмаси;

3. “Устюрт газ кимё комплексида вақтинча газ кондесати қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ҳисобини юритиш бўйича”Тартиб”;

4 “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилаётган “Магистрал газ қувурларидан техник ҳамда хавфсиз фойдаланиш қоидалари”;

5. “Ўстандарт” агентлиги томонидан амалга киритилган “Табиий газ ҳисоблагичлари учун техник талаблар”;

6. “Саноатгеоконтехназорат”ДИ ва бошқа вазирлик, идоралар билан биргаликда “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларидан техник фойдаланиш қоидалари” лойихаси.


Back to the list

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions