+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбариятининг 2017 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

20.09.2017

“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбариятининг 2017 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

Бевосита жойларга чиқиб 2105 та тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари олиб борилди, 7567 та тадбиркорлар иштирокида 253 та семинарлар ўтказилди, 146 та кўргазмалар ташкил этилди, 36 та турдаги қўлланмалар 19762 та нусхада тарқатилди.

Ўтказилган профилактика ишлари натижасида 656 та субъектларда 527 та хато ва камчиликлар бартараф этилди ва 809 та хато ва камчиликларни олди олинди. Ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да 544 та ва “Ишонч телефони” орқали 77 та тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ҳал этилди.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори билан тасдиқланган режа-жадвал ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари топшириқларига мувофиқ ўтказилган 384 текширишларда 11,1 минг тонна нефть маҳсулотлари манбааси аниқланди.

Жумладан; 4,3 минг тонна ортиқча ишлатилгани, камомад 1,7 минг тонна, давлат андозасига жавоб бермаслиги 97,7 тонна, табиий газдан ноқонуний ва нооқилона 36,3 минг куб метр,
суюлтирилган газдан 546 тонна самарасиз фойдаланилганлиги, сиқилган газ 4,4 минг куб.метр ортиқча сарфлангани, суюлтирилган газдан 53 тонна камомад ҳамда 406 та ҳолатда нефть газ объектларидан фойдаланишдаги қўпол қоидабузарликларни ташкил этади.

Текшириш натижалари билан 27 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ва улардан 22,1 млн сўм ундирилган.

Ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасига асосан 367,3 млн куб метр табиий газ ва 4,8 минг тонна нефть маҳсулотлари сарфини қисқартирилиши таъминланди.

Ҳисобот даврида жами 171 маротаба оммавий ахборот воситаларида, ундан 60 маротаба газета ва журналларда мақолалар чоп этилган, 64 маротаба телевидения орқали лавҳалар намойиш этилган ва 47 маротаба радиоэфирлар орқали чиқишлар қилинган.


Back to the list

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions