+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбариятининг 2017 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

11.04.2017

“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбариятининг 2017 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

Бевосита жойларга чиқиб 1286 та тадбиркорлик субъектларида тушинтириш ишлари олиб борилди, 4251 та тадбиркорлар иштирокида 147 та семинарлар ўтказилди, 99 та кўргазмалар ташкил этилди, 11157 та нусхада 33 та турдаги қўлланмалар тарқатилди.

Олиб борилган профилактика тадбирлари натижасида 413 та субъектларда 561 та хато ва камчиликлар бартараф этилди ҳамда 240 та  камчиликларни олди олинди. Ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да 293 та ва “Ишонч телефони” орқали 48 та тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ҳал этилди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори билан тасдиқланган режа жадвал ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари топшириқларига мувофиқ ўтказилган 123 та текширишларда 1617,7 тонна нефть маҳсулотлари манбааси аниқланди.

Жумладан; 0,854 тонна ортиқча ишлатилгани, 1251,8 тонна камомади, 21915,8 тонна давлат андозасига жавоб бермаслиги, 30302 минг куб метр табиий газдан ноқонуний ва нооқилона,             122,4 тонна суюлтирилган газдан самарасиз фойдаланилганлиги, 127 минг куб метр сиқилган газдан ортиқча сарфлангани, 39,5 тонна суюлтирилган газ камомади ҳамда 234 та ҳолатда нефть газ объектларидан фойдаланишдаги қўпол қоидабузарликларни ташкил этади.

Текшириш натижалари билан 20 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ва улардан 18,7 млн сўм ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори ва ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархини пасайтириш буйича комплекс чора-тадбирлар режасига асосан 267,0 млн.куб.метр табиий газ ва 2613,0 тонна нефть маҳсулотлари сарфини қисқартирилиши таъминланди.

Ҳисобот даврида жами 101 маротаба оммавий ахборот воситаларида, ундан 29 маротаба газета ва журналларда мақолалар чоп этилган, 41 маротаба телевидения орқали лавҳалар намойиш этилган ва 31 маротаба радиоэфирлар орқали чиқишлар қилинган.


Back to the list

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions