+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбариятининг 2016 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

11.01.2017

“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбариятининг 2016 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси

  Бевосита жойларга чиқиб 6533 та тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари олиб борилди, 1839 та тадбиркорлар иштирокида 727 та семинарлар ўтказилди,   342 та кўргазмалар ташкил этилди, 31 та турдаги қўлланмалар 59710 та нусхада тарқатилганлиги. 

    Ўтказилган профилактика ишлари натижасида 1299 та субъектларда 1688 та хато ва камчиликлар бартараф этилди ва 1727 та хато ва камчиликларни олди олинди. Ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да 1757 та тадбиркорларнинг 1798 та ва “Ишонч телефони” орқали 204 та муаммоли масалалари ҳал этилганлиги. 

     Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори билан тасдиқланган текширишлар режа-жадвали ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида 25,7 млрд сўмлик 11,6 минг тонна нефть маҳсулотлари, 444,9 млн. сўмлик 2,5 минг тонна суюлтирилган углеводород газидан самарасиз фойдаланилганлиги, 723,6 млн сўмлик 292,1 тонна нефть маҳсулоти давлат андозасига жавоб бермаслиги ҳамда 2,6 млрд сўмлик 1,5 минг тонна нефть маҳсулотлари камомади ва 255,1 млн сўмлик 151,5 тонна ортиқчалиги, 16,3 млрд сўмлик 80,5 млн куб метр табиий газдан нооқилона ва ноқонуний фойдаланилганлиги, 2214 та ҳолатда нефть газ объектларидан фойдаланишдаги қўпол қоида бузарликлар аниқланганлиги.

 Текшириш натижалари билан 76 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ва улардан 98,1 млн сўм ундирилган. Давлат андозасига жавоб бермайдиган 292,1 тонна нефтмаҳсулотдан, 234,2 тоннасини сифати тикланиши таъминланди, 57,9 тоннаси бошқа турга ўтказилганлиги. Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича“Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Олмалиқ ТКМ” АЖ “ЎзКТЖМ” ОАЖ, “Тошрангметзавод” ОАЖ, "Навоий ТМК" ДК, "Ўзавтосаноат" АК, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК, "Ўздонмахсулот" АК, “Ўзвиносаноат-холдининг” ХК, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ, "Ўзавтойул" ДАК, "Ўзфармсаноат" ДАК ва Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар келишилганлиги. 

   Шунингдек, Иқтисодиёт тармоқларида чора-тадбирлар ижроси таъминланиши натижасида 6,8 тн дизель ёнилғиси, 1,2 мингтн автобензин ва 138,3 тн мой маҳсулотларива 668,3 млн метр куб табиий газ тежалишига эришилганлиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш, энергия ҳажмларини қисқартириш бўйича Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2343-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан умумий ҳажми 2000 тонна шартли ёқилғи ва бир минг тонна мотор ёқилғисига тенг ва ундан ортиқ энергетика ресурсларни сарфлайдиган 406 та (шу жумладан 376 таси табиий газ ва нефть маҳсулотлари сарфлайди) корхоналарда 2016-2020 йилларда мажбурий энергетика текширувлари ўтказилиши назоратга олинганлиги. 

   2016 йилда мажурий энергия текширувлари ўтказилиши белгиланган 23 та ва ихтиёрий равишда энергия текширувлари ўтказаётган 16 та корхоналарни энергия текширувлари ўтказиш дастурлари инспекция томонидан тасдиқланганлиги. 

    2014-2016 йилларда республикада фаолият кўрсатаётган 24 та мутахассислашган энергоаудит ташкилотлари томонидан табиий газ ва нефть маҳсулотлари сарфлайдиган 91 та корхоналарда мажбурий энергия текширувлари ўтказилган ва улардан 42 тасида энергоаудиторлар томонидан берилган тавсиялар асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги. 

  Энергоаудит натижалари бўйича корхоналарнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 619,3 млн. куб метр табиий газ, 2760 тонна нефт маҳсулотлари, 71,6 тн суюлтирилган газ, 194,1 тн сиқилган нефтли газ, 4,9 минг куб метр сиқилган табиий газ, 3040,8 тн нефть махсулотлари ҳамда қуёшли сув иситкичлар ўрнатиш ҳисобига - 132 минг куб метр табиий газ, биогаз қурулмаларни ўрнатиш ҳисобига - 3745,0 т.ш.ё. хажмларини тежалиши мумкинлиги аниқланганлиги.

   Инспекция томонидан ҳисобот даврида нефть газ соҳасига оид 41 та меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари ўрганиб чиқилди ва тегишли тавсиялар берилганлиги. Ҳисобот даврида жами 416 маротаба оммавий ахборот воситаларида, ундан 157маротаба газета ва журналларда мақолалар чоп этилган, 117 маротаба телевидения орқали лавҳалар намойиш этилган ва 142 маротаба радиоэфирлар орқали чиқишлар қилинганлиги такидлаб ўтилди.


Back to the list

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions