+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Германия Федерал президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.  

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни “Кўксарой” қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия Федерал президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions