+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг учрашуви

2019 йилнинг 20 апрель куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги Ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 2004 йил 24 июлдаги Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга кирувчи Ўзбекистон-Қирғизистон ўтиш пунктлари ҳамда ушбу битимга кирмайдиган кесиб ўтиш жойлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунларига кўра Баённома имзоланди. Мазкур ҳужжатда 2019 йил учун мўлжалланган Режа-графикка мувофиқ яқин орада Қирғизистон ҳудудида давлатлараро чегара делимитация ва демаркацияси бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини ўтказиш ҳамда Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги амалдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома лойиҳасини келишиш бўйича ишларни давом эттириш белгиланди.

Учрашувда икки мамлакатнинг ўзаро чегарадош ҳудудлари Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод, Ўш вилоятлари раҳбарлари иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions