+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди.  

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги  муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions