+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Хорижий давлатлар раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклади

2018-08-30 | Сиёсат

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб 

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions