+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ички ишлар соҳасида ҳамкорлик

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан расмий учрашув бўлиб ўтди. 

Президент Шавкат Мирзиёев сиёсати туфайли қўшни давлатлар билан самарали ва дўстона муносабатлар йўлга қўйилмоқда. 

Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги идоралараро ҳамкорлик ҳам фаол тарзда ривожланмоқда. 

Учрашувда терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Тожикистон ички ишлар вазири икки мамлакат ички ишлар идоралари ўртасида узвий ҳамкорлик жадал ривожланишига ишонч билдирди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Тожикистон идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни ҳаётга жорий қилиш масалалари муҳокама этилди. Ишчи гуруҳининг учинчи йиғилишини ўтказиш жойи ва вақти белгилаб олинди. 

Учрашув ниҳоясида 2018-2019 йилларда экстремистик ва террористик тузилмалар фаолиятига қарши интернет тармоғида "Тоза тармоқ" шартли номи остида курашиш бўйича комплекс тадбирлар қўшма режаси ва йиғилишнинг якуний протоколи имзоланди. 

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions