+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Президентлар Хоразмга боришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Давлат раҳбари Урганч халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди. 

«Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги «Улли ҳовли», Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.




Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions