+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти якунларига доир

2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти якунларига доир 2017-08-03 | Сиёсат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил биринчи ярим йиллигида ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ халқаро саҳнада мамлакатимиз манфаатларини илгари суриш, хорижий мамлакатлар ва нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолият олиб борди. 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирокида “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги босқичдаги долзарб масалалари” мавзусида Халқаро пресс-клуб сессиясини ташкиллаштиришда иштирок этилди. Аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш, фуқароларни ташвишлантирувчи муаммоларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан Тўғридан-тўғри мулоқотини ўтказиш тўғрисидаги маълумот 8 июнь куни эълон қилинди. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан қатор давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда ташқи ишлар вазирлари даражасида табрик мактублари алмашилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркманистон (6-7 март, 19-20 май), Қозоғистон (22-23 март, 29 апрель ва 8-9 июнь), Россия (4-5 апрель), Хитой (12-15 май) ва Саудия Арабистонига (21 май) давлат ва амалий ташрифлари ташкиллаштирилди. 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этди. 8-9 июнь кунлари Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев ШҲТ Саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташриф буюрди. Тадбир доирасида Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Покистон Бош вазири Навоз Шариф ва Испания Қироли Филипп VI билан учрашувлар бўлиб ўтди. 21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди. Саммит доирасида мамлакатимиз Президенти АҚШ Президенти Доналд Трамп, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Покистон Бош вазири Навоз Шариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушўғли ва Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. Ташқи ишлар вазирлиги хориж давлатлари идоралари раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этишда иштирок этди, хусусан Покистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Ҳ.Босан (13-18 март), Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари, таълим вазири Ли Жун Сик (29 март), Франция Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Ж.-М.Eро (15 апрель), Фаластин Ташқи ишлар вазири ўринбосари М.Шамия (24-30 апрель), Туркия Ташқи ишлар вазири М.Човушўғли (25-26 апрель), Туркиянинг 200 дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари ҳамроҳлигида Бош вазир ўринбосари Т.Туркеш (24-26 май), Туркия Иқтисодиёт вазири Н.Зейбекчи, Туркия Маданият ва туризм вазири Н.Авжи (24-26 май), БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён (24-25 май), Чехия ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари И.Янчаренко (31май - 1 июнь), Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сиярто ва бошқалар мамлакатимизда бўлдилар. Шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари П.Драганов (21-26 январь), БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси М.Енча (2-3 март), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори М.Линк (16-17 март), Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили П.Буриан (26-29 апрель), ЙХҲТ Парламент ассамблеяси раиси К.Муттонен (8-10 май), БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари З.Р. ал-Ҳусайн (10-11 май), ЙХҲТ бош котиби ўринбосари, Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори М.Пешко (11 май) ва БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришнинг (9-10 июнь) Ўзбекистонга ташрифлари ташкиллаштирилди. Халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар йўналиши бўйича шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Жаҳон банки витсе-президенти С.Муллер (19-21 январь), Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЙТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича Бошқарувчи директори Н.Ханженкова бошчилигида етакчи экспертлар гуруҳи (6-8 февраль), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Т.Накао (28 февраль – 3 март), ЙТТБ Президенти С.Чакрабарти (15-17 март), Европа инвестиция банки витце президенти В.Худак (29-30 май), 20га яқин компаниялар вакилларидан иборат Франция корхоналари ҳаракати “МEДEФ” делегациясининг Ўзбекистонга ташрифлари амалга оширилди. Ўзбекистон делегациясиларининг 21-22 апрель кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган ХВЖ ва Жаҳон банки гуруҳининг баҳорги мажлисларида, 4-7 май кунлари Япониянинг Ёкогама шаҳрида бўлиб ўтган ОТБ Бошқарувчилари кенгашининг эллигинчи йиллик йиғилиши, 9-11 май кунлари Кипрнинг Никосия шаҳрида ўтказилган ЙТТБ Бошқарувчилари кенгашининг йигирма олтинчи йиллик йиғилишидаги иштироки ташкиллаштирилди. Халқаро ташкилотлар билан биргаликда хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиришга ва миллий маҳсулот экспортини оширишга қаратилган тадбирлар (давра суҳбатлари ва семинарлар) ўтказилди, хусусан: - “Иқтисодиётда тизимли ислоҳотларни чуқурлаштиришда давлат молиясини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” конференцияси (12 апрель, Тошкент); - Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймат занжирини такомиллаштириш масалалари бўйича семинар (25-26 май, Тошкент); - Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг янги стратегия лойиҳаси бўйича маслаҳат мажлиси (12 июнь, Тошкент). Шунингдек, Европа парламенти, Европа парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича қуйи қўмитаси делегациясилари, Япония, Чехия ва бошқа қатор давлатлар парламентлари делегациялари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions