+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ичши гуруҳларининг навбатдаги учрашувига доир

2016 йилнинг 28 ноябрь – 3 декабрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Ўш шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қирғистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштириш давом эттирилди ҳамда давлат чагерасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилишга киришилди.

Ҳукумат делегациялари ичши гуруҳларининг навбатдаги учрашувини жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions