+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўзбекистон раҳбари Молдованинг янги сайланган Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган Президенти Игор Додонни табриклади.

Мактубда давлат раҳбари Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанвий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатларимиз ва халқаларимиз манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланаши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирилган.

Шавкат Мирзиёев Игор Додонга мустаҳкам соғлик, бирдамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions