+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2016 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисида Битим имзоладилар.
Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions