+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Брюсселда вазирлар учрашуви

2016 йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан иқтисодий ривожланишнинг турли жабҳаларига урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ялпи мажлис доирасида ҳамда бошқа шаклларда минтақавий ва халқаро муаммолар, хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions