+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давом этмоқда

I.   Жиззах вилоятида 2021 йил 30 ноябрь куни ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Жиззах шаҳри, Сулоқли МФЙ, Тошкент кўчасида фаолият юритаётган “MAFTUNA SHARAFJON” масъулияти чекланган жамиятига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехининг табиий газдан фойдаланиши назорат қилинганида, ушбу истемолчига ўрнатилган ЭГХУ устига ўрнатилган метал қутига байпас тармоғи ўрнатиб табиий газ тармоғидан ноқонуний равишда уланиб 2 дона айланма оҳак печи ёрдамида оҳак ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича дастлабки ҳисобланган қўшимча газ ҳажми 205,44 минг метр кубни ва етказилган зарар миқдори
205,44 млн сўмни ташкил этган.

Юқорида қайд этиб ўтилган ноқонуий ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

II. 2022 йил 3 январь куни ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Ш.Рашидов тумани, Хайробод МФЙ худудида яшовчи фуқаро Қаюмов Бозорбойга тегишли хонадонда табиий газдан фойдаланиши назорат қилинганида, ушбу табиий газ тармоғидан ноқонуний равишда уланиб 2 дона ер печда 4 дона горелка ёрдамида оҳак ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича дастлабки ҳисобланган қўшимча газ ҳажми 22,809 минг метр кубни ва етказилган зарар миқдори
22,809 млн сўмни ташкил этган.

Юқорида қайд этиб ўтилган ноқонуий ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш учун тайёрланмоқда.

III. 2022 йил 5 январь куни ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Ш.Рашидов тумани, Хайробод МФЙ худудида яшовчи фуқаро Қ.Мамадаминовга тегишли хонадонда табиий газдан фойдаланиши назорат қилинганида, ушбу табиий газ тармоғидан ноқонуний равишда уланиб 2 дона ер печда 4 дона горелка ёрдамида оҳак ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича дастлабки ҳисобланган қўшимча газ ҳажми 57,024 минг метр кубни ва етказилган зарар миқдори
57,024 млн сўмни ташкил этган.

Юқорида қайд этиб ўтилган ноқонуий ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш учун тайёрланмоқда.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions