+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 164-сон қарорига асосан йиллик умумий ҳажми 2 000 тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тонна мотор ёқилғисига тенг ресурсларни сарфлайдиган корхона ва ташкилотларда мажбурий энергетика текширувлари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган умумий ҳажми 2 000 тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тонна мотор ёқилғисига тенг ресурсларни сарфлайдиган 285 та корхоналарда 2020-2022 йиллар давомида мажбурий энергетика текширувлари ўтказиш “ЖАДВАЛИ” тасдиқланган, жумладан 2020 йилда 65 та ва 2021 йилда 119 та корхонада (жами 184 та) энергетика текшируви ўтказилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 20 декабрь ҳолатига 2020-2021 йил давомида “Ўзнефтгазинспекция” томонидан энергетика текшируви ўтказиш учун аудиторлик компания ва жамиятларнинг томонидан корхоналар ва ташкилотларда энергетика текшруви ўтказилиши бўйича мурожаатлар бўлиб, 96 та текшириш дастурлари ўрганиб чиқилди, кўриб чиқилди ва берилган тавсиялар асосида тасдиқлаб берилди.

Қарорда белгиланган 184 та корхона ва ташкилотларнинг 52 тасини (28,3%) дастурлари ҳамда қарорга киритилмаган қўшимча 44 та корхона
ва ташкилотларда ўтказиладиган энергетика текширувларининг дастурлари тасдиқланган.

Шу билан бирга қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган 2021 йил режасига киритилган 119 та корхона ва ташкилотлардан 16 таси (13,5 %) “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ тизимидаги корхоналар бўлиб, ушбу корхоналарда 2021 йил давомида энергетика текшируви ўтказилиши юзасидан “Ўзнефтгазинспекция”га текшириш дастурлари тақдим этилмаган ҳамда энергетика текшируви ўтказилмаган.

“Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбааларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси”нинг 2021 йил
4 октябрдаги 168-сонли йиғилиши баёнининг 1-сон иловаси
билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурслари жами йиллик истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёнилғиси бўлган корхоналарни мажбурий энергетика текширувидан ўтказишнинг 2021-2025 йиллар даврига мўлжалланган янгиланган “Режа-жадвали” тасдиқланди, янгиланган “Режа-жадвал”га 2021 йилга киритилган 45 та корхона ва ташкилотларга энергетик текширишдан ўтиш чораларини кўриш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди ва ҳозирги кунда 9 та корхонада энергетика текшируви ўтказилиши бўйича дастурлари тасдиқлаб берилди.


Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions