+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Иккита “тадбиркор” томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Энергетика вазирлиги штаби томонидан жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган “SHIRINA PETROL” МЧЖ ва Тошкент туманида жойлашган “CLEAN GAS SERVICE” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилди.

Ўрганиш давомида фақат 2 та “тадбиркор” томонидан 1 млн 635 минг куб метр ёки бугунги кунда 100 мингта аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолига етарали миқдордаги табиий газдан ноқонуий фойдаланилганлиги аниқланди.

Хусусан, текшириш давомида “SHIRINA PETROL” МЧЖ томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш имкони бўлганлиги ва ўтказилган эксперемент давомида конфигурация созламаси технологик йўриқномалар талабига мос эмаслиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 1 млрд 274 млн 700 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, “CLEAN GAS SERVICE” МЧЖ томонидан шартнома ҳужжатларидан ташқари 1 дона компрессор ускуна ортиқча ўрнатилганлиги сабабли амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб натижасида 360,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўтказилган текшириш ҳужжатлар қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

 

Ўзнефтгазинспекция Матбуот  хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions