+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан Сурхондарё вилоятида олиб борилаётган ишлар

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сон қарорига асосан, "Ўзнефтгазинспексия"  Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газни узлуксиз этказиб бериш бўйича белгиланган параметрлар бажарилишини ҳамда истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланилишини назорат қилиш бўйича “Узун тумани “Хатиб Қаҳрамон” маҳалласи табиий газ етиб бормайдиган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланиши йўлга қўйилган. 

  Ҳудуддаги аҳоли истеъмолчиларининг суюлтирилган газ таъминоти ўрганилди. Маиший газ баллонларнинг ҳар бири назорат ўлчов тарозилари орқали суюлтирилган газ миқдорлари ўлчаб кўрилиб етказилмоқда ва тўловлари пластик карталар орқали амалга оширилмоқда.

photo_2021-11-18_13-24-27.jpg

  Шунингдек, аҳоли истемолчилари тўловлар фақатгина пластик карталари орқали амалга оширилиши ва ҳар бир газ баллон қабул қилиб олиш давомида назорат ўлчов тарозиси орқали ўлчаб кўриб олиниши мумкинлиги тўғрисида оғзаки тушунтиришлар берилди.

"Ўзнефтгазинспексия"  Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions