+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Наманган вилоятидаги “Иссиқлик манбаи” корхонаси тизимидаги қозонхоналарда босқичма босқич модернизация ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги №202-сонли фармойиши ижроси бўйича Наманган вилояти, Давлатобод тумани “Иссиқлик манбаи” тизимидаги қозонхона ва иссиқлик тармоқлари янгиланмоқда.

Шунингдек, Наманган вилоят хокимининг 2021 йил 4 мартдаги №140-сонли карори ҳам чиқарилган бўлиб ушбу ишларни амалга ошириш учун 15 млн АҚШ доллар маблағлар хисобидан Давлатобод тумани 1-кичик нохияси, Мустақиллик МФЙда жойлашган 15-насос станцияси биноси ўрнида РК-1 қуввати 55 МВТ хамда 4-кичик нохия, “Халқлар дўстлиги” МФЙда жойлашган 16-насос станцияси биноси ўрнида РК-2, қуввати 60 МВТ ли янги қозонхоналар қурилиши хамда Давлатобод тумани бўйича 56,6 км иссиқлик тармокларини янгидан тортиш режалаштирилган бўлиб, ушбу қурилиш ишларига Бош лойихачи – “Иссиқликэлектрлойиха”АЖ хамда Бош пудратчи– “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ этиб белгиланган.

Бугунги кунда Давлатобод туманидаги, 1-кичик нохия “Навбахор” ва “Мустакиллик” МФЙлар, 2-кичик нохия “Тукувчи” МФЙ, 3-кичик туман “Порлок” МФЙ худудларида иш бажарувчи пудратчилар томонидан иссиқлик тармоқларини тортиш учун ер ковлаш ишлари бажарилиб, Россия давлатидан 51,6 км узунликда хажми 76 мм, 89 мм, 108 мм, 133 мм, 159 мм, 219 мм, 273 мм, 325 мм ва  377 ммли янги қувурлар олиб келиниб, жорий ийлнинг 12 октябр ҳолатига жами 26,5 км, шундан РК-1 бўйича 24,8 км ва РК-2 бўйича 1,7 км қувурларни монтаж қилинди хамда 4-кичик нохия “Халклар Дустлиги” МФЙ ва 5-5а-6-кичик туманларда иссиқлик тармоқларини тортиш учун ер ковлаш ва кувурларни монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташкари 1-кичик нохия Мустақиллик МФЙда хамда 4-кичик нохия «Ҳалқлар Дўстлиги» МФЙ ҳудудида янги қозонхоналар қуриш учун бетон қуйиш ишлари тўлиқ якунланди. Ушбу янги қозонхонага Хитой давлатидан жорий йилнинг октябр ойи якунига қадар табиий газда ишловчи замонавий энергия тежамкор бўлган қозонлар олиб келиниши режалаштирилган. Юқоридаги ишлар бажарилиши натижасида Давлатобод туманида жойлашган кўп қаватли уйлар иссиқлик таъминоти тизимидаги муаммолар ўз ечимини топади.


Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions