+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Бектемир” ГТСни модернизация қилиш орқали Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги табиий газ билан таъминланувчи аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ жараёнини автоматлаштирилган тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда

photo_2021-10-12_18-03-08.jpg

Ўзбекистон Республикси Энергетика вазирилигининг режа-графиги асосида “Бектемир” ГТСни медернизация қилиш доирасида ГТСдан етказиб берилаётган табиий газ ҳажмлари ҳисобини юритишни автоматлаштирилган тизимга ўтказиш белгиланган.

Ҳозирги кунда “Бектемир” ГТСнинг Тошкент шаҳрига газ узутувчи таромғи ва Тошкент вилояти истеъмолчилари учун табиий газ узатувчи тармоқларда ўрнатилган қурилмаларни автоматлаштирилган тизимга мослаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан:

ГТСни автоматлаштирилган тазимда ишлатиш учун сендвич панеллари асосида янги оператор хонаси қуриб битказилди ва ҳозирда ушбу бинода ГТСни пулт бошқарув тизимига мослаштириш учун марказлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги табиий газ истеъмолчиларини газ билан таъминловчи тармоқлардаги мавжуд кесими турлича бўлган барча шаровой кранларни очиб ёпиш учун марказий пулт бўлими томонидан бошқариш мақсадида махсус электрон очиб ёпиш қурилмалари билан жиҳозланди.

Ушбу ГТСда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидаги улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи саноат коллектори учун янги тармоқ қуриб ишга тушурилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги табиий газ истеъмолчилари ва Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ ҳамда Ўртачирчиқ туманларидаги газ таъминотини икки босқичли тизимга ўтказилиши режалаштирилган жами 4773 та аҳоли ва 45 та улгуржи истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш давомида истеъмол қилинаётган табиий газ ҳажмлари тўлиқ назорат қилинади ва газ узатиш автоматлаштирилган тизимда олиб борилади.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions