+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 207-Ф-сонли Фармойиш ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти ҳудудида олиб борилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ф-сонли Фармойишининг 2-иловаси 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобча(АГТКШ)лари томонидан белгиланган регламент талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган профилактик тадбирлар юзасидан.

“Ўзнефтгазинспексия” Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан Жарқўрғон тумани 6 та, Қумқўрғон тумани 3 та, Қизириқ тумани 4 та, Музработ тумани 1 та, Термиз тумани 1 та, Шеробод тумани 4 та, Шўрчи тумани 3 та ва Термиз шаҳар ҳудудида жойлашган 7 та АГТКШларда регламент талабларига риоя этилиши юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди ва бирқанча қоида бузилиш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.

Жумладан, профилактик тадбирлар ўтказилган АГТКШларда камчиликлар аниқланган, шундан 10 та ҳолатда АГТКШ ҳудудига кириш жойида назорат постининг мавжуд эмаслиги, 14 ҳолатда АГТКШ ҳудудига кириб келаётган автотранспортларни назоратдан ўтказилмаслиги, 7 та ҳолатда автотранспорт газ балонларига 20 МПа дан ошиқча босимда газ тўлдириб бериш ҳолати мавжудлиги, 5 та ҳолатда сиқилган газ босимини 20 МПа дан ошиб кетишини чегараловчи химоя тизимларни мавжуд эмаслиги ҳамда 2 та ҳолатда сиқилган табиий газ намлигини ўлчаш асбобининг носозлиги ёки навбатдаги қиёслов кўригидан ўтмаганлиги маълум бўлди.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions