+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари назоратдан ўтказилмоқда

344.png

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 17 сентябрь кунги 576-сонли қарори бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси ва мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан берилган топшириқларни бажарилишини таъминлаш бўйича “Ўзнефтгазинспекция” Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

"Ҳудудгаз Хоразм" газ таъминоти филиали томонидан 2021-2022 йиллар кузги-қишги мавсумига тайёргарлик бўйича 9 км газ қувурларини реконструкция қилиш,              30 дона газ тақсимлаш пунктларини (ГТП) мукаммал таъмирлаш, 8148 дона газ тақсимлаш пунктларини (ГТП) (ревизия) тафтиш қилиш, 302,4 км газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш, 362,9 км ер ости газ қувурларининг ҳолатини текшириш, 72,2 км газ қувурларини бўёқлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

“Ўзнефтгазинспекция” Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Худудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан режалаштирилган ишларни амалга оширилиши назоратдан ўтказилмоқда.

“Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфида 2021 йил 1январ холатига 104 та қозонхона (263та қозон) ва 50,3 км иссиқлик тармоқлари мавжуд. 333та кўп квартирали уй (12385 хонадон) ва 197та юридик шахс марказий иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди.

“Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган.

“Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК томонидан 2021-2022 йиллар кузги-қишги мавсумига тайёргарлик бўйича 2 дона қозонхоналарнинг электр двигател ва насосларини мукаммал таъмирлаш, 1 дона қозонхонларни жорий таъмирлаш, 2 дона қозонларни жорий таъмирлаш, 1,1 км иссиқлик тармоқларни жорий таъмирлаш, 0,8 км иссиқлик тармоқларининг иссиқлик қопламаларини қайта тиклаш, 40 дона қозонхоналарнинг электр двигател ва насосларни жорий таъмирлаш ва 200 тонна техник туз жамғариш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Шу билан бир қаторда корхоналар томонидан 2021-2022 йиллар кузги-қишги мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларни қисқа вақтларда бартараф қилиш учун куну-тун хизмат кўрсатувчи “Марказий диспечирлик хизмати” ташкил этилган.

Бугунги кунда “Ўзнефтгазинспекция” Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан Куз-қиш мавсумига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа обеъктларини тайёргарлик ҳолати, қозонхоналар ва иссиқлик тармоқлари ҳамда улардан фойдаланишда техник талабларига мослиги юзасидан профилактик тушунтириш ва ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions