+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор ижросини таъминлаш юзасидан тузилган Республика ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида

  Маҳаллий аҳоли ва юртимизга ташриф буюрувчи хорижий саёҳатчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, йўл бўйи инфратузилмаларни янада яхшилаш, шунингдек, автомобилларга газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентабрдаги “Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 793-сонли қабул қилинган. Мазкур қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021-йил 29-январдаги 31/1-3433-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ёқилғи қуйиш шохобчаларини назоратдан ўтказиш учун Жиззах вилоятида бўлишди.


  Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари Муҳайё Хайитова бошчилигида тегишли ташкилот вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Учрашув давомида ишчи гуруҳ раҳбари Муҳайё Хайитова вилоятдаги ёқилғи қуйиш станцияларидаги ҳолатларни ўрганиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига соҳавий мажбуриятларига масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади.


   Бундан ташқари, вилоятдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ маиший хизмат кўрсатиш, савдо, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул Wi-Fi зоналари, шунингдек санитар-гигиеник шохобчаларини ташкил қилинганлиги ва у замон талабларига мос келиши билан биргаликда барча қулайликларга эга бўлиши бўйича мониторинг ишлари олиб борилиши айтиб ўтилди. Ишчи гуруҳи йиғилишдан сўнг ҳудудларга чиқиб амалий-назорат ишларини бошлаб юборишди.