+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Республика ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитар-гигиеник шохобчаларини танқидий ўрганиш ишлари якунланди

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентябрдаги 793-сонли қарори ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи раҳнамолигида ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда алоқадор ташкилотлар иштирокида ўрганилган ишлар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.


 Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган танқидий ўрганиш ишлари натижалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан назорат ишлари тўлиқ олиб борилмаганлиги, масъуллар ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарор ижросини бажармаганлиги яъни белгиланган вазифаларга лоқайдлик билан ёндашганлиги тўғрисида ишчи гуруҳ раҳбари М.Ҳайитова томонидан танқидий баёнот берилди.