+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Республика ишчи гуруҳи Сирдарёда

  Барчамизга маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентябрдаги “Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сонли қабул қилинган. Мазкур қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021-йил 29-январдаги 31/1-3433-сон топшриқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни вилоят Касаба уюшмлари ташкилотлари бирлашмасининг фаолллари залида Республика ишчи гуруҳи томонидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Хаитова вилоятдаги ишчи гуруҳда бор бўлган бошқарма ва ташкилот ходимларига аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулай шароитларни яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш, газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштириш зарурлигини таъкидлади.


  Қолавэрса, М.Хаитова йиғилганларга туристик инфратузилманинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, чет эллик фуқаролар ва аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини янада яхшилаш борасида бир қатор кўрсатма ва топшириқларни бериб ўтди.