+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини танқидий ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи Тошкeнт вилоятида

  Аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулай шароитлар яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, автомобилларга газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентябрдаги “Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сонли қабул қилинган. Мазкур қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021-йил 29-январдаги 31/1-3433-сон топшририғи ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ёқилғи қуйиш шохобчаларини назоратдан ўтказиш учун Тошкент вилоятида бўлишди.


  Вазифа юзасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари М.Хайитова бошчилигида, муттасади идора вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бўлиб ўтган учрашувда ишчи гуруҳи раҳбари М. Хайитова вилоятдаги ёқилғи қуйиш станцияларидаги ҳолатларни ўрганиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига соҳавий мажбуриятларга масъулият билан ёндашиш лозимлиги борасида алоҳида тўхталиб ўтди.