+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Энергия тежамкор технологиялар ўз самарасини бермоқда

Электр эенергияси ва табиий газнинг етишмовчилиги муамолари аксарият аҳолини бир неча йиллар мобайнида қийнаб келмоқда.

Айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар охак тошларини пиширишдаги тежамкорлик технологияларини етарлича билмасликлари оқибатида  бехудага газ сарфланишига олиб келмоқда. Бу ҳам етмаганидек табиий газга ноқонуний равишда уланиб олиб ўғринча ишлаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. 
Ушбу цехларда 1 тонна охак тайёрлаш учун  450-500 метр куб табиий газ сарфланади. Стандарт ва энергия тежамкор айланма печларда эса бу кўрсаткичлар 250-270 метр кубни ташкил этмоқда.

Ана шундай ҳар томонлама тежамкорлик билан иш юритадиган оҳак ишлаб чиқариш цехлари ҳам мавжуд.

Биргина мисол тариқасида Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги “Карбонат” АЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехини олсак бўлади. Ушбу цехда  энергия тежамкор айланма печлар ўрнатилган бўлиб, 24 соат ичида 170 тонна охак тошлари пиширилади. Бунинг учун  1 тонна охак тайёрлашга 45-46  метр куб газ сарфланади.

Шундан кўриниб турибдики, оҳак тайёрлаш учун ҳудудлардаги тежамсиз, ностандарт печь ва ҳумдонлар ўрнига замонавий энергия тежамкор маҳсус печлардан фойдаланиш орқали тадбиркорни даромади ортади ва ўз навбатида миллионлаб метр куб табиий газ тежаш имконияти юзага келади.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions