+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 24 соат
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача

ТАБИИЙ ГАЗНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИГА ЖАЗО МУҚАРРАР

   Энергетика вазирлиги, газтаъминоти корхоналари, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.

photo_2021-02-16_11-30-41.jpg

   Жорий йил февраль ойида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Республика бўйича 139 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ва улар томонидан етказилган зарар миқдорлари
3,1 млрд сўмни ташкил этган.

   Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш холатлари асосан, Давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилган ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилаётганлиги ачинарлик ҳолат.

   Жумладан,

   Хоразм вилояти “Хоразм оҳак тайёрлов” МЧЖга қарашли оҳак цехи газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний уланган ва давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1,447 млрд сўмни;

   Қашқадарё вилояти “Қарши транс люкс” ХКга қарашли 1 гектар майдондаги ва фуқаро Салимов Обидга қарашли 0,6 гектар майдондаги иссиқхона хўжаликларида ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинган, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори
0,945 млрд сўмни;

   Навоий вилояти “Филмари” МЧЖга қарашли оҳак цехи газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний уланган ва давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 0,367 млрд сўмни ташкил этган.


Манба: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати