+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Давлат тилига эътибор устувор вазифадур

   Тил - Миллатнинг кўзгуси !!! Тил орқали миллатнинг маданияти ва маънавиятига ва энг асосийси ўзлигига-тарихига баҳо берилади.

   Тарихдан маълумки барча даврларда йирик давлатлар томонидан ўзлари босиб олган юртларда биринчи навбатда манъавий ва маданий бойликларини йўқотишга туб аҳолининг она тилини ўзгартиришга кучли эътибор қаратилган.

   Бу билан ушбу миллатнинг ўзлиги йўқ қилинган ва босқинчи давлатларга буткул қарам қилинган.

   Ўзбекистон ҳалқ шоири Абдулла Орипов ёзганидек:

   Она тилим, сен борсан, шаксиз,

   Булбул куйин шеърга соламан.

   Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,.

   Мен ҳам тўти бўлиб қоламан

   Шундай экан ҳар бир миллатга ўзлигини намоён этиши асл миллат сифатида танилишида она тилини сақлаб қолиши уни ривожига хисса қўшиш ушбу миллатнинг ҳар бир фуқароси бурчи бўлиб хизмат қилиши зарур.

   Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб республикада давлат тилига алоҳида эътибор бериб келинган хусусан Буюк бобоколонларимизнинг маданий, маърифий меросларини қадимий ёдгорликларни сақлаш тиклаш ва уларни келажак авлодга етказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг бир қатор ҳужжатлари тасдиқланди ҳамда амалиётга татбиқ этилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги
ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонлари билан Давлат тилини янада ривожлантириш унинг жамият ҳаётидаги ўрнини юксакларга кўтаришга яна бир тамал тоши қўйилди.

 Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳам Давлат тилида иш юритиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:

  Соҳага оид 450 дан ортиқ меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилди ва улар ичида фақат рус тилида қабул қилинган ҳужжатларни давлат тилига таржима қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

   Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида ўрнатилган эълонлар, пешлавхалар Давлат тилида ёзилиши таъминланди.

   Қабул қилинган барча ички ҳужжатлар (буйруқлар, Низомлар, Қоидалар, чора – тадбирлар ва ҳ.к.з.) давлат тилида тайёрланиши йўлга қўйилди.

  Доно ҳалқимиз Ватан остонадан бошланади дейди, “Ўзнефтгазинспекция” ҳам жамиятнинг бир бўғини сифатида Ўзбекистоннинг равнақи унинг гуллаб яшнаши ва келажак авлод учун муносиб шароит яратиш учун ўзи га юклатилган вазифаларни ситқидилдан бажариш орқали салмоқли хиссасини қўшиб келмоқда.

  Инспекциянинг кам сонли жамоаси орқали давлат тилидан тўлақонли фойдаланиш унинг ривожланиши дунё сатҳида ўз ўрнига эга бўлишига сезиларли таъсир эта олмас, аммо яхши амалларни эзгу мақсадларда бошлаш Давлат тилини татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларда жамият билан биргаликда хамнафас бўлиб ҳаракат қилиниши албатта ўз самарасини беришига ишонамиз!

“Ўзнефтгазинспекция” бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар
 самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
 риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions