+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Миллий ресурслардан тўғри фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир!

Энергетика вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан жорий йилнинг январь ойида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти худудларида жойлашган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ва иссиқхона хўжаликларининг газдан фойдаланиш холати ўрганилди.

Ўтказилган ўрганишларда 3 та холатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузилиши натижасида давлат манфатларига 672 миллион сўмга яқин зарар етказилган.

Жумладан:

Чиноз туманида жойлашган “Эко газ ойл” МЧЖга қарашли АГТКШда, ўрнатилган “Auto Pilot Pro” русумли газ ҳисоблагич нуқсон билан ишлаётганлиги, шунингдек ўзбошимчалик билан қўшимча газ жихозлари ўрнатилганлиги ва шартномавий миқдорлардан ортиқча газ олаётганлиги маълум бўлди.

Аниқланган холатлар юзасидан амалга оширилган дастлабки хисоб китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 272,2 млн сўмни ташкил этган.

Янгийўл туманида жойлашган “Петрометан” МЧЖга қарашли АГТКШда, ўрнатилган “Auto Pilot Pro” русумли газ ҳисоблагичнинг конфигурация кўрсатгичлари бўйича шубҳа уйғотганлиги сабабли, ҳисоблагич давлат экспертизасидан ўтказилганида ҳисобдон ишга яроқсиз эканлиги, яъни 0,075% хатолик даражасидан 50% дан 90% гача паст кўрсаткич билан ишлаганлиги маълум бўлди.

Аниқланган холатлар юзасидан амалга оширилган дастлабки хисоб китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 152,4 млн сўмни ташкил этган.

Тошкент туманида жойлашган “FOZUSHA” МЧЖга қарашли иссиқхона ҳўжалигида ўрнатилган “ПРИНЦ-М G-40” русумли ҳисоблагични тамғалари бузилган ва ҳисоблагич кўрсаткичлари ўзбошимчалик билан ортга қайтарилганлиги аниқланди.

Аниқланган холатлар юзасидан амалга оширилган дастлабки хисоб-китобларга кўра, давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 247 млн сўмни ташкил этган.


“Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати





Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions