+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Тошиссиққувати” ДУКга қарашли “Саноат Энергия” қозонхонаси 571 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган. Бу ўртача 950 та хонадоннинг бир ойлик табиий газ истеъмоли ҳажмини ташкил этади

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзнефтгазинспекция ва “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

1.png

Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Нилуфар кўчасида жойлашган “Тошиссиққувати” ДУКга қарашли “Саноат Энергия” қозонхонасининг табиий газ таъминоти ҳолати ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Мазкур қозонхона орқали Сергели туманининг аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси (иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти) билан таъминланади.

2.png

“Саноат Энергия” қозонхонаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган стратегик объект бўлганлигини инобатга олиб, ушбу объектни бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида (бошқа ташкилотларни табиий газдан узган ҳолда) узлуксиз равишда табиий газ етказиб берилмоқда.

Шунга қарамасдан, корхона раҳбари томонидан қозонхонага кириш газ қувурига қозонхонанинг газ ҳисобдонидан олдин ўзбошимчалик билан уланиб, қозонхона ҳудудидаги бинода табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган ҳолда, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилганлиги аниқланди.

3.png

Кўрик вақтида бинода жами 12 та (15 мм.лик учи букилган труба) ностандарт газ ёндиргичлари билан жиҳозланган, ўлчамлари 3х5 метр бўлган 2 та хумдонларда оҳак маҳсулоти тайёрланаётганлиги маълум бўлган.

Аниқланган ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан амалга оширилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 571,3 миллион сўм (571,3 минг куб метр табиий газ) зарар етказилганлиги аниқланди. Қайд этилган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича барча далил ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди.

4.png

Мазкур 571 минг метр куб табиий газ билан ўртача 950 та ҳовли уйларнинг бир ойлик эҳтиёжини қондириш имконини беради. 

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида, тезкор гуруҳлар томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, газ таъминоти корхоналари билан тузилган шартномалар асосида 3 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари газдан фойдаланиб келмоқда. Жумладан:

1. “ХАДЖИАКБАРОВ Х.Б.” ЯТТга қарашли чинни буюмлар ишлаб чиқариш цехи (кунлик газ истеъмоли 1 минг м3);
2. “ISSIQ QURILISH USTO” МЧЖга қарашли асфальт-бетон ишлаб чиқариш цехи (кунлик газ истеъмоли 7 минг м3);
3. “BATTERY TECHNOLOGY” МЧЖга қарашли аккумулятор ишлаб чиқариш цехи (кунлик газ истеъмоли 2 минг м3).

Ўз навбатида ушбу истеъмолчиларнинг кунлик газ сарфи билан ҳам ўртача 500 та ховли уйларни табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида энергия ресурслари билан узуксиз таъминлаш учун мўлжалланган газни қасддан ўғирлаш белгиланган тартибда ички ишлар идораларига ўтказилишини маълум қиламиз.


  “Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions