+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


ҚАРОР ВА ИЖРО!

Республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 май куни ПҚ-4335-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Комплекс чора-тадбир” ишлаб чиқилди ва 2019 йил 6 июнда тасдиқланди.

Чора-тадбирга асосан, ҳар йили 1 октябрга қадар цемент, оҳак, ғишт ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқхона хўжаликларининг энергия самарадорлик мезонлари ва меъёрларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилиши белгиланган.

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан жорий йилда мутасадди корхоналар билан ҳамкорликда Республика бўйича 308 та ғишт, 184 та оҳак ва 23 та цемент ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда 847 та иссиқхона ҳўжаликлари хатловдан ўтказилди ва қуйидагилар маълум бўлди:

   Республика бўйича 308 та пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари хатловдан ўтказилди, шундан 223 таси аҳоли газ тармоғига уланганлиги, 56 тасида режим-созлаш ишлари ўтказилмаганлиги, 201 тасида заҳира ёқилғидан фойдаланиш тизими йўлга қўйилмаганлиги, 136 тасида иссиқликдан иккиламчи фойдаланиш тизими мавжуд эмаслиги, 300 та корхонада ишлаб чиқилган табиий газ сарф меъёри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёрдан юқори эканлиги ва 287 та корхонанинг газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатлари амалдаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 28-банди талабларига мувофиқ эмаслиги;

    Республика бўйича 184 та оҳак ишлаб чиқариш корхоналари хатловдан ўтказилди, шундан 61 таси аҳоли газ тармоғига уланганлиги, 87 тасида режим-созлаш ишлари ўтказилмаганлиги, 43 та корхонада ностандарт ер ва хумдон печлар мавжудлиги, 183 та корхонада заҳира ёқилғидан фойдаланиш тизими мавжуд эмаслиги, 40 та корхонада табиий газ сарф меъёри ишлаб чиқилмаганлиги, 179 та корхонада ишлаб чиқилган табиий газ сарф меъёри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёрдан юқори эканлиги ва 153 та корхонанинг газлаштириш лойиха-техник ҳужжатлари амалдаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 28-банди талабларига мувофиқ эмаслиги;

   Республика бўйича 23 та цемент ишлаб чиқариш корхоналари хатловдан ўтказилди, шундан 3 таси аҳоли газ тармоғига уланганлиги, 4 тасида режим-созлаш ишлари ўтказилмаганлиги, 2 та корхонада цемент хўл усулда ишлаб чиқарилиши,
13 та корхонада заҳира ёқилғидан фойдаланиш тизими мавжуд эмаслиги, 4 та корхонада табиий газ сарф меъёри ишлаб чиқилмаганлиги, 16 та корхонада ишлаб чиқилган табиий газ сарф меъёри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёрдан юқори эканлиги ва 14 та корхонанинг газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатлари амалдаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 28-банди талабларига мувофиқ эмаслиги;

  Республика бўйича 847 та иссиқхона хўжаликлари хатловдан ўтказилди, шундан 335 таси аҳоли газ тармоғига уланганлиги, 623 тасида режим-созлаш ишлари ўтказилмаганлиги, 543 та иссиқхонани устки қисми оддий усулда қопланганлиги,
270 та иссиқхонада заҳира ёқилғидан фойдаланиш тизими мавжуд эмаслиги ва
384 та иссиқхона хўжалигининг газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатлари амалдаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 28-банди талабларига мувофиқ эмаслиги маълум бўлди.

Хатлов натижаларидан келиб чиқиб хар йили энергия самарадорлик меъёрлари ва мезонларига мувофиқ келмайдиган қурилиш махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқхона хўжаликларини босқичма-босқич муқобил ёқилғига ўтказиш белгиланган.

Ўтган давр мобайнида, Республика бўйича 230 га яқин пишган ғишт, 4 та оҳак ва
1 та цемент ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда 20 та иссиқхона ҳўжаликлари табиий газдан кўмир ёқилғисига мослаштирилиши натижасида ойлик иқтисод қилинадиган табиий газ миқдори ўртача 40 млн куб метрни ташкил этади ёки йилига 480 млн куб метр табиий газни аҳоли эҳтиёжига ҳамда бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун йўналтириш имконияти юзага келади.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions