+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Тадбиркорлик фаолиятида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида “Бизнес клиника” лойиҳаси жорий этилди.

77.jpg

Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли тадбиркорлик фаолиятида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида “Бизнес клиника” лойиҳаси жорий этилди.

Лойиҳа доирасида Палата томонидан 1094 қисқа рақамли ягона алоқа маркази орқали тадбиркорлар карантин ва ундан кейинги даврда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорларда белгтланган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш механизмларидан тўлиқ фойдаланишлари мақсадида бепул юридик ва бизнес консультациялар бериб келинмоқда.

Лойиҳа доирасида тадбиркорлик фаолийатига оид масалаларни, ҳукумат томонидан берилган имтиёз ва преференциялар хақида маълумотларни кенг етказиш мақсадида етакчи мутахассислар иштирокида онлайн вебинар ўтказилади.

Тадбиркорлар билан доимий алоқада бўлиш ва уларни тадбиркорлик йўналишидаги янгиликлардан хабардор қилиб бориш мақсадида алоқа марказидан ташқари, https://t.me/biznes_klinika телеграм канали орқали ва www.businessinfo.uz веб сайти ишга туширилганлигини маълум қиламиз.


  “Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати








Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions