+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Республикаси иқтисодиёти соҳаларида ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бўйича узоқ кутилган тартиб тасдиқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан Республика иқтисодиёти соҳаларида ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бўйича ТАРТИБ ишлаб чиқилди ва ушбу тартиб Энергетика вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилиб 2020 йил 20 август куни Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясини қарорига асосан тасдиқланди.

Амалдаги меъёрий ҳужжат 1979 йилда собиқ СССР даврида ишлаб чиқилган бўлиб, иқтисодиёт тармоқларининг охирги 30 йил ичида жадал суратларда ўсиши, энергия тежамкор технологиялар ва автоматик бошқарув тизимларини жорий этилиши, шунингдек, мамлакатимизнинг энергия истеъмоли ривожланган давлатларга нисбатан юқорилиги амалдаги меъёрий хужжатни янгилашни таққозо этди.

Хусусан ушбу меъёрлаш хужжат, иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини оқилона тақсимлаш, улардан самарали фойдаланиш ва ёқилғи сарфини оптималлаштиришнинг ягона услубий ёндошувини белгилайди.

Шу билан бирга, корхона ва ташкилотлардаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари бўйича ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини қисқартириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар ҳамда меъёрлари аниқланадиган соҳавий услубиёт ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш, тахллилар олиб бориш имконини беради.

Мазкур меъёрлаш тартиби 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб жорий этилади ва 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар чорак якуни бўйича иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфи тўғрисидаги маълумотлар таҳлил этиб борилади.

Меъёрлаш тартиби бўйича тўлиқроқ маълумот олиш учун, ушбу хужжат билан танишиб чиқишларингизни ва иш жараёнида ундан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

Меъёрлаш тартиби “Ўзнефтгазинспекция”нинг www.uzngi.uz расмий сайтига жойлаштирилган.

 

                                                 “Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions