+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ёшлар куни муносабати билан инспекция рахбариятининг табриги.

Untitled-1.jpg

  Ҳаммамизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса - эртамиз эгалари бўлган қадрли фарзандларимиз тақдирига энг муҳим масалалар қаторида қаралаётганининг намунасидир. Бугунги ёшлар ўзларининг илғор фикрлаши ва ташаббускорликлари билан барча соҳаларда ибрат бўлаётганларига гувоҳмиз. “Ўзнефтгазинспекция” тизимида ҳам креатив фикрловчи ёшларнинг алоҳида ўрни бор.

  Қадрли ёшлар бепарволик ва сусткашликка чек қўйган ҳолда етук ва фидоий шахс сифатида ривожланишингиз учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Сизлар илм-фан, иқтисодиёт ва сиёсат, шунингдек соҳамиз ривожи учун ўз хиссангизни қўшиб, баланд марраларни эгаллаб, жаҳонда Ўзбекистон номини янада юксалтиришингизга ишонамиз ва умид қиламиз.

  Яна бир бор барчангизни 30 июнь - Ёшлар куни билан  “Ўзнефтгазинспекция” жамоаси номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!


“Узнефтгазинспекция”  жамоаси

Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот ҳизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions