+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” томонидан тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам курсатиш мақсадида методик кўлланма тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” томонидан Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи истеъмолчиларни табиий газ тармоқларига уланиш, ундан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгиловчи масалалар юзасидан амалий ёрдам сифатида тайёрланган. 

Безымянный.png

ЮКЛАБ ОЛИШ


Бугунги кунда табиий газдан маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш мақсадларида фойдаланувчи истеъмолчиларни газ тармоқларига уланиш, ундан фойдаланиш ва ҳисобини юритиш жараёнида юзага келаётган турли муаммоли масалалар бўйича Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Давлат бошқарув идораларига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлари таҳлил этилганида, асосий муаммо истеъмолчиларимиз томонидан табиий газдан фойдаланиш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича етарлик маълумотга эга эмасликлари натижасида юзага келаётганлиги маълум бўлмоқда.
Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан мақсад, юқорида қайд этиб ўтилган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ва ўз навбатида газтаъминоти тизимининг қуйи бўғинларида ишловчи раҳбар ҳамда муҳандис-техник ходимларга иш жараёнларида фойдаланиш учун тавсия сифатида ишлаб чиқилди.
Услубий қўлланма 12 бўлим ва 54 банддан иборат ва ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори бўйича тасдиқланган амалдаги табиий газдан фойдаланиш қоидаларига асосланган холда тайёрланди.
Шунингдек қўшимча равишда, табиий газ билан боғлиқ ва бугунги кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини мазмун ва моҳиятини қисқача шарҳлаган ҳолда истеъмолчилар ҳамда газтаъминоти корхонаси мутахассисларини фойдаланишлари учун ёрдам тариқасида тақдим этилди. 


 Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот ҳизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions