+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликлар суммаси 25 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этди

Жорий йилнинг 26 февралидан 16 мартига қадар “Ўзнефтгазинспекция” томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ходимлари, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ мутахассислари билан биргаликда Республикада табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар доирасида Тошкент вилоятининг автомобилларга газ тўлдириш шахобчаларининг ҳисобга олиш қурилмаларида ташқи таъсир кўрсатилганлиги ва қўшимча газ истеъмол қилувчи қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек улгуржи истеъмолчилар томонидан бир қатор бошқа газдан фойдаланиш қоидалари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Юқорида қайд этилган қоидабузарликлар бўйича ҳисобланган умумий сумма 20 млрд сўмдан зиёдни ташкил этди.

Юқорида кўрсатилганлардан ташқари республиканинг бошқа ҳудудларида умумий суммаси 5 млрд сўмдан зиёд табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари аниқланган.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирлари давом этмоқда.

“Ўзнефтгазинспекция” Ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions