+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўзнефтгазинспекция раҳбарияти ёшлар билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги Муҳаммад Ал-Хоразимий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашуви юзасидан Ўзнефтгазинспекция раҳбарияти жорий йил 6 март куни ёшлар билан учрашув ўтказди.

12121.jpg

Учрашувда инспекция рахбарияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга бўлган эътибори ва ишончи тўғрисида ҳамда “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз”, “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, деган сўзлари, республика ёшларини, янада руҳлантирганини, шу билан бирга уларда катта масъулият ҳиссини ҳам уйғотганини ва бугунги кунда Инспекция тизимида фаолият олиб бораётган 185 та ходимнинг 57 таси ёшларни ташкил этишини шуларнинг 5 нафари бошлиқ лавозимларида фаолият юритиб келаётганини таъкидлади.

Учрашув давомида инспекция ёшлари томонидан иш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар берилди жумладан:

Инспекция ходимларини чет тилларига ўқитиш;

Инспекция тизимида ташкил этилган спорт ўйинларига инспекция барча ходимларини жалб этиш;

“Устоз-шогирд” тизимини жорий этган ҳолда ёш кадрларни инспекциянинг тажрибали мутахассисларига бириктириш;

Инспекция фаолияти ҳамда соҳага таълуқли маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларни тушунтириш мақсадида турли тренинглар ўтказиш таклифлари берилди.

1.jpg

Мулоқот чоғида ёшлар учун инспекция рахбарияти томонидан ёшларга яратилиб берилаётган имкониятлардан тўлақонли фойдаланилиши ва улар томонидан бериладиган таклиф ёки кўтариладиган муаммоларни биргаликда ҳал этиш мумкинлиги, уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлиги билдирилди.


Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions