+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан хайрия тадбири ўтказилди

photo_2020-03-15_21-13-05.jpg

“Ўзнефтгазинспекция” Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Ўзнефтгазинспекция” номидан хайрия ишларини давом эттириш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган 26-сонли меҳрибонлик уйининг 65 нафар тарбияланувчиларини миллий анъана ва қадриятларимизни, қадимий зиёратгоҳ ва қадамжоларни эъзозлаш, юртимиз тарихини ўрганиш, аждодларимизга хурмат руҳида тарбиялаш мақсадида 2020 йил 7 март куни кўҳна Қўқон шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Экскурсияда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Қўқон шаҳрининг тарихий обидалари, хусусан Худоёрхон ўрдаси, Муқумий зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар билан яқиндан таништирилди. Тарихшунос олимлар томонидан тарбияланувчиларга Қўқон хонлиги тарихи тўғрисида, Қўқон хони Худоёрхон тўғрисида ҳамда Нодирабегим, Увайсий каби буюк аждодаларимиз тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Шунингдек, тарбияланувчилар Худоёрхон томонидан 1873 йилда қуриб битказилган “Худоёрхон ўрдаси” қурилиши ҳақида, Ўрданинг ҳар бир хоналари нима мақсадда қурилганлиги кимларга хизмат қилганлиги тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди. Юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Қўқон шаҳрига саёҳат болажонларнинг қувончига қувонч қўшди, буюк аждодларимизга хурмат эҳтиромлари янада ошишига ҳамда келажакка интилиш ва юксак марраларга эришиш ҳиссини уйғонишига туртки бўлди.

photo_2020-03-15_12-19-11.jpg

photo_2020-03-15_12-18-34.jpg


Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати








Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions