+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШГА ИХТИСОСЛАШГАН КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН БИР ҚАНЧА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН

Ўзнефтгазинспекция томонидан ўтказилган профилактика тадбирлар натижасида яъни жорий йилнинг январ ойида нефт маҳсулотларини реализация қилишда минтақавий нефт базалар томонидан бир қатор қоидабузарликлар аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этди.

Хусусан, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) ва мазкур корхона филиалларида нефт маҳсулотларини етишмовчилиги, сифати бузилганлиги ва талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий миқдори 1267 тонна( 9,7 млрд. сўм)ни ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзнефтгазинспекция томонидан “Қарши нефт базаси” МЧЖда илгари ўтказилган текширувларга кўра, 11,5 млрд. сўмлик 4333 тонна ҳажмдаги нефт маҳсулотлари ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сифатига номувофиқлиги, танқисликлар ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолатлари аниқланди, шунингдек, “Пахта нефт базаси” МЧЖда ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, 2,7 млрд. сўмлик 143 тонна миқдорида нефт маҳсулотларининг танқислиги, сифати бузилиши, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланди.  

Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions